avatar
Куч
0.00
Рейтинг
+2.00

Баҳодир Расулов

Мақолалар

ҒАНИМАТ ДУНЁ


Огох бўлмоқ керак дунё ғанимат,
Мехрли бўлайлик бир-биримизга.
Орадан кетмасин ҳеч қадру-қиммат,
Ноҳақ тош отмайлик азизлар юзга.
 
Асраб авайлайлик номус, виждонни,
Бизлар ким, — ҳазрати инсонмиз ахир.
Диёнат йўқолиб сотсак иймонни,
Умр тугаб келгай замона охир.
 
Лоқайд бўлмайлик ҳеч ўтар умримиз,
Лекин ўтган умр мазмуни бўлсин.
Ахир

ВАСЛИНГ КУТАМАН


Қўлимда суръатинг маюс боқаман,
Боқаман тим қора кўзларинга мен.
Хаёл оғушида тинмай оқаман,
Юзимни босаман юзларинга мен.
 
Нечундир суръатдан бир садо келмас,
Лаблар сўзламайди соғиндим дея.
Нахотки термулиб турган бу кўзлар,
Айтолмас соғинчдан оғриндим дея.
 
Мен ҳам суръатингни бағримга босиб,
Хурсиниб дардимни ичга ютаман.
Эртанги

Узолмасман асло кўнглимни


Соғинч тўлган кўзларинг билан,
Термуласан кўзимга узоқ.
Нечун эй ёр, нечун эй дилдор
Кўзингда нам, лабингда титроқ.
 
Сўроқлайсан қайда деб сўзинг,
Гох қиларсан севгимдан гумон.
Ёр эмасман қайтсам сўзимдан,
Сени чиндан севгайман инон.
 
Хузурингдан кетсам бир нафас,
Тарк айлайди ором дилимни.
Қайда бўлсам сендан ёлғизим,
Узолмасман асло

Айтинг бунча азоб не керак.

Хаёлимни олар кун сайин,
Ажаб сирли боқишларингиз.
Сийнам аро ўқдек қадалгай,
Андак киприк қоқишларингиз.
 
Нигохингиз ўтига санам.
Ортиқ бардош беролмас юрак.
Сизни севган девона қалбга,
Айтинг бунча азоб не керак.

Баҳодир РАСУЛ

УЧРАТДИМ СЕНИ

Мана бугун учратдим сени,
Қалбда севги, қалбда аланга.
Гўзал хуснинг лол этди мени,
Ўхшарсан сен пари санамга.
 
Сени кўрдим юқотдим ором,
Шайдо қилди қаро кўзларинг.
Кетма ёрим, кетма дилором,
Дариғ тутма мендан сўзларинг.
 
Ўхшатдим мен тоғ лоласига,
Кулиб турган қизил лабингни.
Қулоқ тутгил дил ноласига,
Ром этдинг сен менинг қалбимни.

САТРЛАРДА СЕВГИМ АКСИ БОР


САТРЛАРДА СЕВГИМ АКСИ БОР

Оқ қоғозга мехримни бериб,
Шеър битаман такрор ва такрор.
Ҳар мисрасин ўқисанг териб,
Сатрларда севгим акси бор.
 
Ишқ сўзини қўшиб ёзаман,
Бу дунёда севги бор учун.
Яна бахтдан жўшиб ёзаман,
Сендек азиз гўзал ёр учун.

Баҳодир РАСУЛ

Йиғларман

Нафосат гулшани
Мен ҳам дўстлар бир мажнунман,
Кўзи ёшли бағри хунман,
Ёришмаган қаро тунман,
Дилимда армон йиғларман,
Юрагим вайрон йиғларман.

Танимда мадорим йўқдир,
Келмагай бахорим йўқдир,
Кутаман, нигорим йўқдир,
Кўзларим гирён йиғларман,
Юрагим вайрон йиғларман.

Кўрганларим гўёки туш,
Холим забун, бўлдим бехуш,
Гўё мен ҳам қанотсиз қуш,
Хаётим хазон йиғларман,
Юрагим